Юбэнк 29 январ куни Уэлснинг Кардифф шаҳрида (Буюк Британия) жанг қиладиган ҳамюрти Лиам Уильямс устидан ғалаба қозонган тақдирда GGG билан жанг қилишига умид қилмоқда.
«Биз бир неча йил олдин [Головкин билан] жанг қилмоқчи эдик, бироқ сўнгги дақиқада ҳаммаси барбод бўлди. Фаолиятим давомида бундан афсусдаман. Лиам Уильямсни мағлуб этсам, менда 2022 йилда Геннадий Головкин билан жанг қилиш имконияти пайдо бўлади. Мен уни мағлуб этишимни биламан», - деди Крис Soccer AM телеканали эфирида.
Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Юбэнк 2016 йилда жанг ўтказиш бўйича музокара ўтказган, аммо якунда қозоғистонлик билан учрашиш имконияти Келл Брукга буюрганди.