Энг юқори имкониятга эга бўлган даъвогарлар орасида Nvidia бош директори ва асосчиси Женсен Хуанг кейинги ўринда, ғалаба қозониш эҳтимоли 17%. Рим Папаси Лео XIV 14%, OpenAI бош директори Сэм Альтман эса 8% атрофида ғалаба қозониши кутилмоқда.
Американинг Time журнали ҳар йили ўзининг "Йил одами"ни танлайди.
2021 йил декабрь ойида Илон Маск Time нашри томонидан “Йил одами” деб топилди. Бу унинг Ердаги ва ундан ташқаридаги ҳаётга кенг таъсири, шунингдек, унинг бойлигига сезиларли ҳисса қўшган SpaceX ва Tesla компанияларидаги этакчилиги билан боғлиқ эди.
2024 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп ғалаба қозонди. У 2024 йилги сайловда таъсирчан қайтди, халқ овозини қўлга киритди ва муҳим штатларда ғалаба қозонди.