«Кўпгина мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқликни таъминламасдан туриб, соҳа самарадорлигини ошириб бўлмайди. Қишлоқ хўжалиги, таълим вазирликлари ва «Атамекен» палатаси соҳада инновациялар бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш зурар», - деди Алихан Смаилов.
Бош вазирнинг фикрича, фермерлар ва инвесторлар замонавий технологиялар ва илмий инновацияларни жорий этиш учун маблағ ажратишдан манфаатдор бўлиши керак.
«Умуман чорвачиликни ривожлантириш давлат идоралари, фермерлар, тадбиркорлар, илм-фан, ветеринария вакилларининг биргаликдаги позицияси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан самарали бўлади», -деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай