Чимкент ҳокими матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда маҳаллий ижроия ва вакокалтли органлар раҳбарлари, зиёлилар вакиллари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари аъзолари иштирок этди.
Йиғилишни очиб берар экан, шаҳар ҳокими Давлат раҳбарининг Мурожаатномаси мамлакатни келажакда ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаб берганини ва ҳудудларга иқтисодиётни мустаҳкамлаш, инфратузилмани модернизация қилиш ва аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар юклаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Президент томонидан белгиланган йўналишлар маҳаллий даражада тизимли ишларни амалга оширишни ва аниқ натижаларга эътибор қаратишни талаб қилади.
Шаҳар ҳокими ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, уй-жой қурилиши, транспорт ва энергетика тизимларини такомиллаштириш, инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва Чимкентнинг саноат салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратди.
Йиғилишда шаҳар жамоатчилик кенгаши раиси Буқарбай Парманов, Қозоғистон Халқ кенгаши аъзоси Абдез Иманқулов, Чимкент тадбиркорлар палатаси директори Сабира Адамбекова сўзга чиқдилар. Иштирокчилар Мурожаатноманинг асосий йўналишлари бўйича ўз фикрларини билдирдилар, долзарб ривожланиш масалаларини кўтардилар ва тегишли соҳалардаги ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирдилар.
Муҳокамани якунлаб, шаҳар ҳокими Ғабит Сиздиқбеков Чимкентнинг келажакдаги ривожланиш йўналишларини баён қилди ва келгуси йиллар учун режалари билан ўртоқлашди.
Хусусан, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини янада ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамоат хавфсизлиги иншоотларини қуриш, уй-жой фондини кенгайтириш, йўл тармоғи ва энергетика комплексини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, шаҳарнинг инвестиция салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга устувор аҳамият берилди. Ушбу соҳалар Чимкент иқтисодиётини мустаҳкамлайди ва шаҳар аҳолисининг ҳаёт сифатини янада яхшилайди.
Йиғилиш якунида мегаполис раҳбари иштирокчиларга мазмунли муҳокама ва таклифлар учун миннатдорчилик билдирди ва раҳбарларни белгиланган вазифаларни масъулият билан бажаришга, уйғун ишни таъминлашга ва ҳар бир соҳада аниқ натижаларга эришишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Чимкентда таълим ресурсларини самарали бошқариш масалалари муҳокама қилинди.