Ушбу ҳужжатга асосан, Қозоғистон ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб, тиббиёт ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқалар яхшиланади. Ҳамда мегаполис шифокорлари қўшни Ўзбекистондаги ҳамкасблари билан тажриба алмашади.
Таъкидлаш жоизки, меморандум Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари доирасида тузилди. Тадбирда, шунингдек чет эл тиббиёт ташкилотлари ва олий ўқув юртлари ўртасида келишувларга эришилди.
Муаллиф: Айнур Ақбаева