Чимкентлик шифокорлар миллий кийимда ишга келишди

SHYMKENT. Кazinform – Шифокорлар оқ халатларини миллий либосга алмаштирдилар.

Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

Миллий безаклари билан безатилган чопон ва камзул, кимешек ва оқ рўмол. Чимкент шаҳридаги Т.Оринбаев номидаги гипербарик оксигенация маркази ходимлари миллий либосларда ишга келдилар.

Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, миллий либослар мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданиятини акс эттиради. Бош шифокор Мадина Ермаханбетова бошлаган хайрли тадбир жамоа ходимлари томонидан дарҳол қўллаб-қувватланди. Уларнинг фикрича, миллий либослар иш жойида ўзгача муҳит яратади.