«Умуман олганда, шаҳарда коронавирус инфекциясини юқтирган 185 тиббиёт ходими бор. Улар орасида тез тиббий ёрдам хизмати, провизор марказлари ходимлари мавжуд. Хозирги кунда 30 нафар ходимга 2 млн тенге берилди. Бошқа мутахассисларнинг ҳужжатлари махсус комиссия томонидан текширилмоқда», - деди Т.Варзилов.
Таъкидлаш жоизки, коронавирус инфекцияси билан касалланган тақдирда тиббий ходимларга давлат ижтимоий суғурта фондидан 2 миллион тенге миқдорида бир марталик ижтимоий тўлов тўланади. Мутахассис коронавирусдан вафот этган тақдирда, унинг оиласига 10 миллион тенге ажратилади.