Чимкентда илк бор «Street Food Fest» кўча таомлари фестивали бўлиб ўтди
SHYMKENT. Кazinform - Тадбир шаҳарнинг энг яхши кўча таомларини тарғиб қилиб, аҳоли ва меҳмонлар учун ўзига хос муҳит яратди. Фестиваль доирасида ошпазларнинг маҳорат сабоқлари, концерт дастури, кўча рақслари, акробатик чиқишлар, ҳунармандчилик зонаси ташкил этилди.
Фестивалнинг энг муҳим воқеаси оғирлиги 67 килограмм бўлган катта бургер тайёрланиши бўлди. Бу бургер расман “КИНЭС” рекордлар китобида мамлакатдаги “Энг катта гамбургер” сифатида қайд этилган. Ташаббус Чимкентнинг гастрономик маданиятини оммалаштириш, шунингдек, шаҳарнинг туристик салоҳиятини оширишга қаратилди.
Шунингдек, шаҳардаги умумий овқатланиш корхоналари ўртасида танлов ўтказилиб, энг яхши марказлар аниқланди. Ғолиблар махсус комиссия аъзолари томонидан баҳоланиб, энг яхшилари тақдирланди.
Катта бургер «City» меҳмонхонасига етказилиб, шаҳар меҳмонлари ва сайёҳларига тарқатилди.
Тадбир шаҳарнинг бунёдкорлик ва меҳмондўст томонларини кўрсатиб, ёзнинг таъмини бирга ҳис қилиш имконини берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чимкентлик 120 тонналик вагонларни судраб, рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берган эдик.