Аҳолиси миллиондан ортиқ бўлган мегаполис 5 та туманга бўлинади. Янги ташкил этилган туман ҳудуди 36 минг гектар, аҳолиси сони эса 200 мингдан ортиқ бщлади. Янги туманга қандай ном берилиши ҳозирча номаълум. Мазкур масала амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ навбатдаги сессияда Республика Ономастика комиссияси муҳокамасига киритилади.
Ҳозирда Чимкент шаҳри Қоратау, Енбекши, Ал-Фаробий, Абай туманларидан таркиб топган.
«Бешинчи туманнинг ташкил этилиши шаҳар бошқарувини такомиллаштириш ва коммунал хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади», — дейилади ҳокимлик ахборотида.