ASTANA. Kazinform - Чилидаги зиёфатлардан бирида юз берган отишма натижасида беш киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди, дея хабар беради Kazinform Fakti.bgга таяниб.
Расмийларнинг маълумотлари кўра, қурбонлар орасида тўрт эркак ва бир аёл бор. Зиёфат Чили пойтахти Сантьяго яқинидаги Лампа шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар берди AFP.
Полиция ҳозир бўлганларнинг кўпчилиги хорижликлар эканлигини айтди, бироқ уларнинг миллати аниқланмаган.
Президент Габриэль Борич воқеада уюшган жиноятчиликни айблади.
"Бу жуда жиддий ва чуқур ташвишли. Мен айтмоқчи бўлган нарса шундаки, бу ерда Чилида, уюшган жиноятчиларнинг жангда ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз", - деди у журналистларга.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.