Чорак финал учрашувларидан бирида “Реал Мадрид” (Испания) ва “Арсенал” (Англия) клублари яшил майдонга чиқди.
Биринчи ўйинда инглиз клуби 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу боис қироллик жамоаси ушбу баҳсда кўпроқ гол уриш учун имконият қидирди. Ўйин давомида “Арсенал” футболчиси Букайо Сака 65-дақиқада ҳисобни очган бўлса, “Реал” футболчиси Винисиус Жуниор 57-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 93-дақиқада эса инглиз клубидан Габриель Мартинелли якуний голни урди.
Шу тариқа, “Реал Мадрид” рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, чорак финалда ўз фаолиятини якунлади.
Яна бир ўйинда “Интер” (Италия) ва “Бавария” (Германия) ўз маҳоратини намойиш этди.
Ўйинда Италия клубидан Лаутаро Мартинес 58-дақиқада, Бенжамин Павар 61-дақиқада, Германия терма жамоасидан Гарри Кейн 52-дақиқада, Эрик Дайер 76-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.
Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Биринчи ўйинда "Интер" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Натижада Италия жамоаси мусобақани давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, бунгача “Пари Сен-Жермен” (Франция) ва “Барселона” (Испания) ярим финалга йўлланма олган эди.
Финал 31 май куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги «Альянц арена»да бўлиб ўтади.