Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ўз уйида Испаниянинг «Вильярреал» клубини қабул қилди. Ушбу Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Биринчи учрашувдаги 1:0 ҳисобидаги ғалабаси эвазига, «Вильярреал» ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Испания пойтахтига ташриф буюрган «Челси» «Реал Мадрид»ни 2:3 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу жуфтлик ғолиби экстратаймда аниқланди. Умумий ҳисоб мадридликлар фойдасига 5:4 бўлгани ҳолда, мезбонлар ярим финалга йўл олди.
Ярим финалда «Вильярреал» эртага бўлиб ўтадиган «Ливерпуль» - «Бенфика» учрашуви ғолиби билан ўйнайди.
«Реал Мадрид»га «Атлетико Мадрид» ёки «Манчестер Сити» рақиб бўлади.