12 февраль куни Германиянинг “Бавария” жамоаси меҳмонда Шотландиянинг “Селтик” жамоасини қабул қилди.
Германия терма жамоаси бу ўйинда ғалаба қозониш йўлини қидирди. Шунга қарамай, Майкл Олисе 45-дақиқада биринчи голни урди. Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида эса Харри Кейн ўз имкониятини қўлдан бой бермади.
Шотландия клуби ҳам «Бавария»га муносиб қаршилик кўрсатди. Натижада 79-дақиқада Дайдзен Маэда ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа, “Бавария” рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шунингдек, шу куни Бельгиянинг “Брюгге” жамоаси Италиянинг “Аталанта” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоаси Италиянинг “Милан” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Франциянинг “Монако” клуби эса Португалиянинг “Бенфика” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мусобақанинг қайд этилган босқичидаги жавоб ўйинлари 18-19 февраль кунларига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” Англияда “Манчестер Сити”ни мағлуб этганди.