ASTANA. Kazinform - Москва вақти билан соат 6:26 да Ульяновск вилоятидаги Бряндино станцияси яқинида 302-сонли Челябинск-Москва йўловчи поездининг етти вагони рельсдан чиқиб кетди, деб хабар беради Kazinform.
“Россия темир йўллари” матбуот хизматининг хабар беришича, жароҳатланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиляпти. Воқеа жойига фавқулодда хизматлар чақирилган. Ҳаракат ушбу участкада вақтинча тўхтатилган.
Рейсдан чиқиш муаммосини ҳал қилиш учун воқеа жойига Ульяновск, Бугульма, Сизрань ва Рузаевка станцияларидан таъмирлаш поездлари жўнатилган.
Ҳодисанинг сабаблари аниқланяпти. Россия темир йўллари компания бош директори Олег Белозеров бошчилигидаги фавқулодда вазиятлар штаби тузилган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.