“Челси” жамоаси Алмати шаҳрига учиб келди

Фото: Фото: Sports.kz

ALMATY. Кazinform - Буюк Британиянинг “Челси” футбол жамоаси УEФА Конференциялар лигаси умумий босқичининг бешинчи турида “Астана” билан учрашиш учун Алмати шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Sports.kz сайти ёзган.

“Биз Алматига муваффақиятли қўндик”, — деб ёзади жамоа ижтимоий тармоқда.

"Челси" таркиби:

Дарвозабонлар: Филип Йоргенсен, Лукас Бергстрем, Макс Меррик;

Ҳимоячилар: Аксель Дисаси, Тосин Адарабиойо, Ренату Вейга, Жош Ачимпонг, Харрисон Мюррей-Кэмпбелл, Ричард Олисе, Кайден Уилсон;

Ярим ҳимоячилар: Карни Чуквуэмека, Кирнан Дьюзбери-Холл, Киано Дайер, Сэмьюэл Рак-Саки, Харви Вейл;

Ҳужумчилар: Педру Нету, Ато Ампа, Тайрик Жорж, Марк Гиу, Шумайра Мхеука.

Эслатиб ўтамиз, жонли эфир «Qazsport» телеканалида соат 20:20 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Алмати шаҳрининг Марказий стадионида бўлиб ўтадиган “Астана” – “Челси” учрашуви арафасида шаҳар полицияси чипталар савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ўйин бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Клуб раҳбарияти “Астана” – “Челси” ўйини қолдирилган-қолмаслигига жавоб берди.

Бугун “Астана” ва “Челси” ўйини олдидан Алматидаги Марказий стадионга бепул автобуслар қатнайди.