Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақада Қозоғистоннинг саккиз вилоятидан 70 нафар энг сара отлар иштирок этди. Чавандозлар 6 ва 12 километр масофани босиб ўтишди. Тай-байгада олти километрлик масофани биринчи бўлиб Жамбил вилоятилик чавандоз Қабил Айтқабил босиб ўтди.
12 километр масофага ўтказилган кунан-байгада 27 нафар чавандоз иштирок этди.Улардан Жамбил вилояти вакили Қабил Айтқабил яна маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Шу тариқа у икки карра танлов ғолиби ва иккита автомобил соҳибига айланди.
Муаллиф: Виктор Сутягин