ASTANA. Kazinform - Хитойда ишлаб чиқарилаётган BYD электромобиллари нархи ўзгариши компаниянинг “Toyota” ва “Volkswagen” каби йирик рақобатчиларга қарши нарх урушини бошлаганидан далолат. Бу ҳақда “Bloomberg” нашриёти ёзди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
BYD “Электр токи нефтдан арзон” маркетинг компанияси доирасида 100 дан зиёд электр ва гибридли машина моделлари нархини туширди ва яна 70 та моделни аввалгига қараганда арзонлаштириб, қайта сотувга чиқарди. Нархи тушмаган ягона русум – 233 000 долларлик “Yangwang” суперкаридир.
Энг ҳамёнбоп BYD машинаси ҳозир 10 минг доллар атрофида баҳоланган. Масалан, ихчам хэтчбек “Seagull” 5 фоиз арзонлашди ва 69,8 минг юан (9,6 минг доллар)га сотилмоқда. “Qin Plus” седани нархи эса 20 фоиз, яъни 79 800 юан (10 900 доллаи)га тушди.
АҚШда эса электромобилнинг ўртача нархи ҳозир тахминан 60 минг долларни ташкил этмоқда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.