Дастлаб Талғат Сиримбетов 60 килограмм вазн тоифасида чорак финалда венгриялик Марк Адоль Балохни муаммосиз мағлуб этди, ҳатто учинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси ярим финалга йўлланма олди.
Шунингдек, 71 кг вазнда Дархан Дуйсебай озарбайжонлик Наби Искандаровни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.
Бекзат Танатар (86 кг) эса тажрибали ўзбекистонлик боксчи Самандар Жалоловни лол қолдирди. Натижада у энди ярим финалда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг биринчи кунида икки нафар қозоғистонлик боксчи мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлган эди.
Терма жамоа вакилларидан Темиртас Жусипов (48 кг) ва Сағиндиқ Тоғамбай (92 кг) рақибларини мағлуб этди.