Фожиали ҳодиса тунги ўқув машғулоти парвози вақтида содир бўлган.
Merlin Mk4 ҳарбий вертолёти маҳаллий вақт билан соат 04:00 атрофида очиқ майдонга қулади.
Қироллик денгиз флоти вакили бортдаги уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Ҳодиса жойига кўплаб қутқарувчилар ва фавқулодда вазиятлар хизмати мутахассислари юборилган.
Хавфсизлик чоралари сабабли A386 ва A30 йўлларига яқин бўлган йўллар вақтинча ёпиб қўйилган.
Бахтсиз ҳодисанинг аниқ сабаби ҳозирча номаълум.
Ҳозир ҳодиса бўйича тергов олиб борилмоқда.
Вертолёт Дартмур миллий боғи четидаги Okehampton Battle Camp ҳарбий полигонига яқин ҳудудда қулаган.
Ушбу ҳудудда Commando Helicopter Force бўлинмаси экипажлари доимий равишда ўқув-машғулотлар ўтказади.
Бу бўлинма Буюк Британия Қироллик ҳарбий-денгиз кучларининг денгиз авиацияси таркибига киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Айдахо штатида ўтказилган авиа шоу вақтида икки самолёт тўқнашиб кетгани ҳақида ёзган эдик.