Агар илгари мамлакатда ўртача уй хўжаликлари йилига 2000 фунт стерлинг тўлаган бўлса, жорий йил охирига келиб ўртача электр тўлови 3550 фунтга кўтарилади.
Буюк Британияда электр энергияси нархининг бундай жиддий ўсиши мамлакатда инфляция аллақачон 10% дан ошиб кетганига қарамай, асосий истеъмол товарларига уй хўжаликларининг умумий харажатларини кескин оширади. Ҳукумат харид қобилияти пасаяётган аҳолига ижтимоий ёрдам пакети лойиҳасини парламентга тақдим этишга мажбур бўлади.