«Ҳазрати олиялари шамоллашга ўхшаш енгил белгиларни ҳис қилмоқда, лекин келаси ҳафта давомида Виндзорда енгил мажбуриятларни бажаришни давом эттиришга умид қилмоқда», - дейилган хабарда.
Февралнинг ўнинчи саналарида қироличанинг ўғли тахт вориси шаҳзода Чарльзда коронавирус аниқланган эди. Кейин у қиролича билан мулоқотда бўлгани хабар қилинган эди.
Қиролича Елизавета II 95 ёшни қаршилаган. Бу йил тахтга ўтирганининг 70 йиллигини нишонлайди.
Фото: The Telegraph