Унинг сўзларига кўра, ушбу танлов биринчи марта 2018 йилда синов лойиҳаси сифатида ўтказилган.
Бу йил танловда 15 та мамлакатдан ошпазлар иштирок этади. Ҳар бир мамлакатдан биттадан ошпаз ва унинг ёрдамчиси келади ва жами 30 га яқин мутахассис беллашади.
Танлов 2-5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Иштирокчилар кўчманчилар таомларини замонавий услубда тайёрлайдилар ва тақдим этадилар. Таомлар тошларга қўйилган қозонларда пиширилади ва кейин замонавий услубда ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилади. Ҳакамлар ҳайъати ошпазларнинг маҳоратини баҳолайди ва энг яхшиларини аниқлайди.
Танлов қоидаларига кўра, иштирокчилар учта турли миллий таом тайёрлайдилар. Биринчи куни улар «быжы”, иккинчи куни эса «куурдак” пиширадилар. Учинчи куни эса ярим финал босқичи бўлиб ўтади. Ушбу босқичда ҳар бир ошпазларга бир хил маҳсулотлар тўплами солинган қути бериб чиқилади. Улар ўз тасаввурларига асосланиб, ушбу маҳсулотлардан исталган таомни тайёрлашлари керак.
Мусобақада Канада, Буюк Британия, Молдова, Туркия, Саудия Арабистони, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Мўғулистон, Россия ва бошқа мамлакатлардан ошпазлар иштирок этади.
VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда 2026 йил 31 августдан 6 сентябргача бўлиб ўтади. Очилиш маросими 31 август куни Бишкекдаги «Бишкек Арена» стадионида мамлакат Мустақиллик кунига бағишлаб бўлиб ўтади. Асосий спорт ва маданий тадбирлар Иссиқкўл вилоятида бўлиб ўтади. Бу йилги ўйинларда 90 дан ортиқ мамлакатдан 3000 дан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда.