Бугун «Қазпочта»нинг мамлакатдаги барча бўлимлари очилиб, пенсия тўловлари бошланади.
«Ҳозирда банкоматларга пул ўтказиш ишлари бошланди. Бундай ҳолда, 10 январдан бошлаб «Қазпочта» бўлимлари ва банкоматларидан пул олиш мумкин. Шу билан бирга, Қозоғистонда магистрал йўналишлар ишга туширилиши муносабати билан компания 10 январдан почта хизматларини қайтадан йўлга қўяди», — деди «Қазпочта» AЖ директори Aлина Жанқулова.