1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди ва унга кўра, Ўзбекистон ССР бундан кейин Ўзбекистон Республикаси деб номланди, 1 сентябр Мустақиллик куни деб эълон қилинди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 31 йил тўлди. Бу йилги юбилей тантаналари очиқ майдонлар ва боғларда нишонланади. У ерда концертлар ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилади.