Бугун ва эртага Алматида 27 даражагача совуқ бўлади
11:03, 12 Декабрь 2023
Алматида 12-13 декабрь кунлари 23-27 даражагача совуқ бўлади. Бу ҳақда 112 хизмати огоҳлантирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Айтиш жоизки, тунда бошланган қор ҳамон тўхтамай ёғмоқда.
Шу муносабат билан шаҳар фавқулодда вазиятлар департаменти ҳайдовчиларни автомобилларини дарахтлар тагида қолдирмаслик ҳақида огоҳлантирди.
“Алматида қалин қор ёғди, туман тушади. 23-27 даражагача совуқ бўлади. Шу боис шаҳар меҳмонлари ва аҳолисидан тоғли ҳудудларга чиқмасликни, 112 хизматининг СМС-хабарлари, оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларни эътибордан четда қолдирмасликларини сўраймиз”, -дейилади хабарда.
Муаллиф: Алма Муқанова