«Туғилган кунинг билан, Астана!
Астана ҳокимлиги кўмагида ижодий гуруҳ, профессионал учувчилар ва анимацион рассомлар билан биргаликда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун байрамона сюрприз тайёрладик.
Бу ҳаводаги ҳақиқий сеҳр бўлади!
Дрон-шоу замонавий санъат ва технология уйғунлиги бўлган спектаклдир.
Ҳаммага байрам муборак бўлсин! Сизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз!
Сизни бугун тунда Мустақиллик хиёбонидаги «Қазақ елі» майдонида кутамиз», – деб ёзади у.
Шаҳар ҳокимлиги расмий сайтининг хабар беришича, томоша соат 22:30да бошланади. 500 та дрон шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини ва тунги осмондаги бошқа суратларни намойиш этади. Дастур тахминан 12 дақиқа давом этади. Кўргазма ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ташкил этиляпти.