Visa ва Мastercard орқали трансчегаравий операциялар мавжуд эмас.
Аввал хабар қилинганидек, «Россия банклари томонидан чиқарилган Visa ва Мastercard халқаро тўлов тизимларининг барча карталари амал қилиш муддати тугагунга қадар Россияда нормал ишлашда давом этади. Улар бўйича операциялар мамлакатдаги миллий тўлов карталари тизими доирасида амалга оширилади ва уларга санкциялар таъсир қилмайди. Ушбу карталар билан боғлиқ маблағлар тўлиқ сақланади ва исталган вақтда мавжуд бўлади «, - дейилади Россия Марказий банки баёнотида.