Бугун Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 29 октябрь учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Қозоғистоннинг шимоли, шарқи ва марказида антициклон тизмаси ёғингарчиликсиз об-ҳавони сақлаб қолади.
Мамлакатнинг қолган қисмида шимоли-ғарбий циклон ва унга боғлиқ атмосфера фронтал қисмлари таъсирида ёмғир ёғади.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ғарбда кучли ёмғир ёғади, кечаси жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади.
Республика бўйлаб туман тушиши мумкин, жануби-ғарб, жануб ва жануби-шарқда шамол тезлиги кучайиши мумкин.
Астанада тарқоқ булутлар бўлади ва об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси -2°С дан -4°С гача, кундузи +11°С дан +13°С гача кўтарилади.
Алматида бироз ёмғир ёғади. Кечаси +7°С +9°С, кундузи +15°С дан +17°Сгача бўлади.
Чимкентда ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси +9°С дан +11°С гача, кундузи +19°С дан +21°С гача бўлади.
Таразда ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати +15+17°С бўлади.
Қизилўрдада булутли, кундузи +17+19°С бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни Қозоғистонда момақалдироқ бўлиб, шамол тезлиги кучайиши ҳақида хабар берган эдик.