Нур-Султаннинг «Астана» жамоаси соат 21.00да ўз майдонида Польшанинг «Ракув» жамоасини қабул қилади.
Соат 22.00да Венгрияда «Кишварда» Алматининг «Қайрат» жамоаси билан баҳс олиб боради.
Шунингдек, 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси соат 00:30 да Хорватияда «Осиек» ва «Қизилжар» баҳс олиб боради.
Барча учрашувлар «Qazsport» телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Қозоғистон клублари орасидан фақат «Тобил» учинчи саралаш босқичига йўлланма олган. Қостанай клуби Гибралтарнинг «Линколн Ред Импс» клубини икки ўйин натижасига кўра (2:0, 1:0) мағлуб этди.