Миллий банкнинг 18 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,89 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,76 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 446 тенге, сотиб олиш нархи – 450,93 тенге.
Алматида сотиш курси – 448,4 тенге, сотиб олиш курси – 449,7 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,69-4,79 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,05 тенгега пасайиб, 448,73 тенгени ташкил этган.