KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 3,68 тенгега қимматлашди. Бир АҚШ долларининг ўртача курси 433, 45 тенгени ташкил этади. Миллий банкнинг 8 июндаги расмий курси бўйича, 1 доллар 429, 45 тенге.
Kurs.kz маълумотларига кўра, Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 432,44 тенге, сотиб олиш 436,78 тенгени ташкил қилмоқда. Нур-Султанда сотиш нархи 431,81 тенге, сотиб олиш нархи эса 434,08 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова