“28 сентябрда Алмати ва Орал шаҳарларида, тунда эса Ўскемен, Ақтўбе, Атирау, Петропавл, Қостанай ва Астана шаҳарларида ноқулай метеорологик шароитлар кутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Ноқулай метеорологик шароитлар — атмосфера ҳавосининг сирт қатламида зарарли (ифлослантирувчи) моддаларнинг тўпланишига таъсир этувчи қисқа муддатли метеофакторлар (тинч ҳаво, енгил шамол, туман, инверсия) йиғиндиси.
Ноқулай метеорологик шароитлар давомида аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосининг сифати ёмонлашиши мумкин.