«24 август куни Давлат раҳбари Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Бокуга боради.
Озарбайжон пойтахтида икки давлат раҳбарларининг кичик ва кенгайтирилган учрашувлари режалаштирилган. Музокаралар чоғида Қозоғистон-Озарбайжон стратегик шериклигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиб, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Шу билан бирга, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади», - дейилади Ақорда матбуот хизмати хабарида.
Фото:akorda.kz