Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.
«Бугун соат 11.15да Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев видеоалоқа орқали Парламент Мажилиси йиғилиши иштирок этади ва мамлакатнинг янги Бош вазири номзодини такдим этади. Президент сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги долзарб масалалар юзасидан ҳам кенг қамровли маъруза қилади», — дейилади хабарда.
Учрашув «Хабар 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.