Бугун икки шаҳарда ҳаво сифати ёмонлашади

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК мамлакатдаги ҳаво сифатига оид прогнозни эълон қилди.

Фото: Түркістан облысы әкімдігі

“2026 йил 27 ноябрда Чимкент ва Туркистон шаҳарларида атмосферада ифлослантирувчи моддаларнинг тўпланишига қулай метеорологик шароитлар кутилмоқда”, – дейилади хабарда.

Ноқулай метеорологик шароитлар — атмосфера ҳавосининг сирт қатламида зарарли (ифлослантирувчи) моддаларнинг тўпланишига таъсир этувчи қисқа муддатли метеофакторлар (тинч ҳаво, енгил шамол, туман, инверсия) йиғиндиси.

Ноқулай метеорологик шароитлар давомида аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосининг сифати ёмонлашиши мумкин.