COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра, сўнгги бир суткада касалланганлар сони 791,5 минг кишига кўпайган.
«Дунёда коронавирус инфекциясидан вафот этганларнинг умумий сони 6 367 224 нафарни ташкил этади ва бугунги кунда 2 009 киши вафот этган. Бугун, 7 июл ҳолатига кўра, вирусдан тўлиқ даволанганлар сони 531 623 166 нафарни ташкил этмоқда», — дейилади хабарда.