Бугун Астана, Алмати ва яна 5 та шаҳарда ҳаво сифати ёмонлашади

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет» РДК мамлакатдаги ҳаво сифати бўйича ўз прогнозини эълон қилди.

Фото: Pixabay.com

«10 июль куни Қостанай, Кўкшетау, Қарағанди, Жезқазған, Темиртау, Алмати шаҳарларида, кечаси эса Астанада ноқулай об-ҳаво шароити кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Ноқулай метеорологик шароитлар — атмосфера ҳавосининг сирт қатламида зарарли (ифлослантирувчи) моддаларнинг тўпланишига таъсир этувчи қисқа муддатли метеофакторлар (тинч ҳаво, енгил шамол, туман, инверсия) йиғиндиси.

Ноқулай метеорологик шароитлар давомида аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосининг сифати ёмонлашиши мумкин.