Бугун Алмати, Ўскемен, Семей ва Риддерда ҳаво сифати пасаяди

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК мамлакатдаги ҳаво сифати бўйича ўз прогнозини эълон қилди.

Фото: Александр Павский/ Kazinform

“3 июнда тунда Ўскемен, Семей, Риддер, Алмати шаҳарларида ноқулай метеорологик шароитлар кутилмоқда”, – дейилади хабарда.

Ноқулай метеорологик шароитлар — атмосфера ҳавосининг сирт қатламида зарарли (ифлослантирувчи) моддаларнинг тўпланишига таъсир этувчи қисқа муддатли метеофакторлар (тинч ҳаво, енгил шамол, туман, инверсия) йиғиндиси.

Ноқулай метеорологик шароитлар давомида аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосининг сифати ёмонлашиши мумкин.