ASTANA. Kazinform – Таълим ташкилотлари Қозоғистоннинг барча ҳудудларида ўз эшикларини очди. Давлат томонидан таълим сифатини ошириш, болаларнинг билим олиши учун қулай шарт-шароит яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги.
Шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар учун 3500 та маслаҳат пункти иш бошлайди. Коллежларда таҳсил олаётган 300 мингдан ортиқ талабанинг стипендиялари 50 фоизга ошди. 1,7 миллион ўқувчи мактабда бепул овқатланади.
87 минг қозоғистонлик ўқувчи ўқув йилини янги мактабларда кутиб олди. 2024-2025 ўқув йилида 536 минг ўқувчига мўлжалланган 302 та мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Буллингга қарши чора-тадбирлардан бири – “Хавфсизлик дарси” ўқув дастурига киритилмоқда. Буларнинг барчаси маҳаллий таълим сифатини ошириш, болалар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы