Бу йил ўзбекистонликлар 48,4 миллион долларга VIP автомобиль рақамларини харид қилишди

ТASHKENT. Кazinform - Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари оралиғида ўзбекистонликлар « Avtoraqam » сервиси орқали 620 миллиард сўмга (тахминан 48,4 миллион доллар) 152 минг дона VIP автомобиль рақамларини харид қилишди, дея хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Фото: Аvtoraqam

ЎР товар-хомашё биржаси маълумотларига кўра, бир йилда VIP автомобиль рақамлари савдоси 2,6 баробарга ошган.

“Шу билан бирга, автомобиль рақамларининг 97 фоизи жисмоний шахслар, 3 фоизи юридик шахслар томонидан сотиб олинган. Рақамларнинг энг арзони 1,7 миллион сўмга (133 доллар), энг қиммати эса 517,1 миллион сўмга (40,4 минг доллар) сотилди”, деб хабар берди Республика товар-хомашё биржаси.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида биржада қиймати 14,6 миллиард сўм (1,1 миллион доллар) бўлган 3577 дона VIP мобил телефон рақамлари сотилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўпдир.