Aгентлик маълумотларига кўра, Туркия фильмларини қўллаб -қувватлаш кенгашининг охирги йиғилишидан сўнг, 18 та янги лойиҳани амалга ошириш учун 17 миллион 450 минг лира ажратишга қарор қилинган.
Ҳаммаси бўлиб, йил бошидан буён Кенгаш бешта йиғилиш ўтказди, унинг таркибига кинематография соҳасидаги энг яхши 8 нафар мутахассис кирди.
Бундан ташқари, бешта ёш режиссёрга тўлиқ метражли бадиий фильмлар ишлаб чиқариш учун давлат томонидан маблағ ажратилган.