«Иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида асосий капиталга инвестициялар жадал ўсиб бормоқда. Инвестицияларнинг сезиларли ўсиши ахборот ва коммуникация - 2,1 баравар, ишлаб чиқариш - 85, транспорт - 56, қишлоқ хўжалиги - 40, савдо - 31, қурилиш - 25 ва кўчмас мулк - 18 фоизни ташкил этди», - деди Вазир.
Унинг сўзларига кўра, кўплаб ҳудудлар юқори инвестиция фаоллигини намойиш этмоқдалар. Энг юқори кўрсаткичлар Чимкент шаҳрида саноат объектлари ва ишлаб чиқариш объектлари қурилишининг ўсиши, республика аҳамиятига эга автомобил йўлларни реконструкция қилиш ҳисобига Жамбил вилоятида, қуёш электр станциялари ва кўп функционал туристик мажмуа қурилиши ҳисобига Туркистон вилоятида кузатилмоқда.
Муаллиф: Марлан Жиембай