Рrimeminister.kz сайтида хабар қилинишича, Россиянинг «МИФИ» Миллий ядровий тадқиқот университети филиали Алмати шаҳрида, И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг филиали Атирау шаҳрида очилади.
Жорий йилнинг октябр ойида қайд этилган олий таълим муассасалари филиаллари негизида «Ҳимояланган юқори унумдор ҳисоблаш тизимлари», «Элементар зарралар физикаси ва космик физика», «Нефт ва газни қидириш ва бурғулаш», «Нефт ва газ конларини ўзлаштириш, фойдаланиш ва комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш», «Нефт ва газни ташиш» каби мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш бошланади.
Унга 200 та грант ажратилди. Ўқув жараёнига Россиянинг етакчи профессор-ўқитувчилари жалб этилади.
Фото: primeminister.kz