«Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳаси доирасида якка тартибдаги уй-жой қурилишини ривожлантириш учун 2021-2025 йилларда фуқароларга якка тартибдаги уй-жой қуриш учун берилган 235 мингта ер участкасини муҳандислик коммуникациялари билан жиҳозлаш режалаштирилган»
, — деди Қайрбек Ўскенбаев Ҳукумат йиғилишида.
Жумладан, 125 минг ер участкаси - вилоят марказлари, кичик шаҳарчаларда, 110 минг ер участкаси қишлоқ жойларда жойлашган.
«Жорий йилда республикада 50 минг 257 та ер участкасига муҳандислик коммуникацияларини ўтказиш бўйича 180 та лойиҳа амалга оширилиши қўллаб-қувватланди. Энг кўп ер участкалари Туркистон, Ақтўбе ва Манғистау вилоятларида коммуникациялар билан таъминланган»
, - деди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев