«4 ой давомида қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми - 3, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 3,9 фоизга ўсди. Чорвачиликда ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 фоизга ошди. Хусусан тирик вазнда гўшт ишлаб чиқариш – 5,3, сут ишлаб чиқариш 3,4 фоизга ўсди», – деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йили республикада импорт ўрнини босадиган 48 янги сут фермаси, 3 гўштни қайта ишлаш заводи ва 8 паррандачилик фермаси ишга туширилди.
« 2021 йилда баҳорги экинларни ўз вақтида экиш учун барча зарур чоралар кўрилди ва бугун экиш ишлари якунланди. Бу йил 22,7 миллион гектар майдонга экин экилган, бу 2020 йилга нисбатан 78 минг гектарга кўпдир», - деди Сапархан Омаров.
Муаллиф: Марлан Жиембай