«Инфраструктура масалалари ҳали ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Президентимиз топшириғига биноан бу йил 200 та мактаб қурилади. Булар: давлат-хусусий шериклик, модулли мактаблар қуриш, хусусий мактаблар тармоғини ривожлантириш ва давлат бюджетидан мақсадли ташкил этиш», - деди Асхат Аймағамбетов.
Унга кўра, мактабларни қуриш бўйича йўл харитаси 10 февралга қадар ҳокимиятлар билан биргаликда тасдиқланади.
«Ҳокимиятлардан ушбу масалани якка тартибда кўриб чиқишни, тегишли ҳудудий режаларни ишлаб чиқишни ва бир ҳафта ичида вазирликка тақдим этишни илтимос қиламан», - деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай