«Ҳозирда Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг энг йирик савдо ва сармоявий шерикларидан бири ҳисобланади. 30 йил давомида Қозоғистонга Европадан жалб қилинган сармоя миқдори 160 миллиард доллардан ошди. Жорий йилнинг 8 ойида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 43 фоизга ошиб, 26 миллиард долларга етди»
, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари Президент Шарль Мишель билан ўзаро фикр алмашиш чоғида энергетика, яшил иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорлик ижобий баҳоланганини таъкидлади.
«Ўзаро манфаатли фаолиятимизни янада кучайтириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга келишиб олдик. Хусусан, бизда жуда муҳим хомашёни ташиш ва яшил водород энергетикасини ривожлантириш борасида кенг имкониятлар мавжуд»
, — деди Қозоғистон Республикаси Президенти.
Муаллиф: Марлан Жиембай