«Агар ташқи иқтисодий вазият бундан да ёмонлашмаса, жорий йилда мамлакат иқтисодиётининг ўсиш суръати 3-4 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқдамиз», — деди Ҳукумат раҳбари.
Шунингдек, бу борадаги ишлар давом этишини алоҳида таъкидлади.
«Умуман олганда, глобал ноаниқлик шароитида Ҳукумат миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда давом этади. Мазкур чора-тадбирлар иқтисодиётни диверсификация қилиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, сифатли иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда», – дейди Алихан Смаилов.