«Баҳорда экиш ўз вақтида амалга оширилгани, ишлаб чиқарувчиларнинг барча эҳтиёжларини таъминлаганимизни инобатга олсак, бу йилги буғдой ҳосилдорлиги 13-13,5 миллион тоннани ташкил этиши тахмин қилинмоқда», - деди вазир.
Унга кўра, бу йил жами ҳосил ўтган йилгидан кўпроқ бўлиши керак.
«Ўтган йилга нисбатан ҳосилдорлик тахминан 15-20 фоизга юқори бўлади. Бошқача айтганда, сўнгги беш йил ичида олган ўртача ҳосил олишни кутмоқдамиз», - деди Ербол Қарашўкеев.