Бу йил қарийб 450 минг болага мактабга тайёргарлик кўришда ёрдам берилади — вазирлик

ASTANА. Кazinform – 2026 йил 1 августдан 30 сентябргача ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга Умуммажбурий таълим жамғармаси доирасида мактаб формаси, пойабзал ва мактаб анжомларини сотиб олишга ёрдам берилади.

Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 2026-2027 ўқув йили арафасида қарийб 450 минг болага ёрдам кўрсатилади. Маҳаллий бюджетларда бу мақсад учун қарийб 23 миллиард тенге ажратилган. Ёрдамнинг минимал миқдори ҳар бир бола учун 50 851 тенгени ташкил этади. Бу ўтган йилга нисбатан 10% кўп.

Маҳаллий бюджетнинг имкониятларига қараб, тўлов миқдори алоҳида ҳудудларда юқорироқ бўлиши мумкин. Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга, кам таъминланган оилалар ўқувчиларига, манзилли ижтимоий ёрдам олаётган оилалар фарзандларига, шунингдек, қийин ҳаёт шароитларига тушиб қолган болаларга ёрдам кўрсатилади.

Тўловни олиш учун ота-оналар ёки қонуний вакиллар тегишли ҳужжатларни таълим ташкилотига тақдим этишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, Таълим-маориф вазирлиги мактабларда буллингга қарши янги чоралар ишлаб чиқмоқда.